Наманганда 15 нафар боғча болалари битта «Damas» қабристонга олиб борилди

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ тумани «Ифтихор» маҳалласидаги Тол кўчасида жойлашган «Зукко Болажон» ОНМТТда тарбияланаётган болаларни қабристонга олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу ҳақидаги хабарларга Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

8 май куни якка тартибдаги тадбиркор У.М. «Damas» автомашинасига сиғимидан ортиқча болаларни туман марказида жойлашган Хотира майдонига олиб борган. Хотира майдонидан қайтишда У.М. яқин ва бир йўналишда бўлган «Тол» қабристонига сўроқсиз тарбияланувчилар билан бирга кирган.

«Мактабгача таълим агентлиги томонидан бу каби тадбирларга топшириқ берилмаган. «Илк қадам» давлат дастурида бу каби машғулотлар ва тадбирлар ўтказилиши ва болаларни қабристонга олиб бориш тақиқланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан У.М.га нисбатан қонуний чора кўрилиши билдирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.