Наманганда экстремистик ғояларни тарғиб қилишда гумон қилинаётган фуқарога нисбатан иш қўзғатилди

Источник: unsplash.com

Наманган вилоятида вилоят ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан “ижтимоий тармоқларда бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолган” Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган С.M. қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА ёзади.

Гуруҳда 1986-1995 йилларда туғилган Наманган шаҳрида яшовчи 9 нафар фуқаро мулоқот қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, С. М. террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг мафкуравий етакчилари Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Маҳмуд Абдулмўмин, Абу Салоҳнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» ҳақидаги мурожаатларини жойлаштирган, гуруҳ аъзоларини “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотига қўшилишга даъват қилган.

С.M.гa нисбатан жиноят иши қўзғатилган, бироқ қайси модда билан эканлиги кўрсатилмаган. Гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.