Наманганда “КамАЗ” ҳайдовчиси олти ёшли болани уриб юборди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида юк машинаси ҳайдовчиси болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Ўрда маҳалласи йўлида содир бўлган. 30 йиллик тажрибага эга КамАЗ ҳайдовчиси олти ёшли болани уриб юборган.
Шифокорлар бош суягининг ёпиқ жароҳати ва бош суягининг ёпиқ синиши ташхисини қўйишган. Бола туман касалхонасида вафот этган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, чорраҳада автомашиналардан бири чап томондан ўтиб кетиш ишорасини бергани боис, у йўлни бўшатиш учун ўнг бурилган. Шу пайт бола билан ЙТҲ содир бўлган.
«Мен боланинг оиласидан кечирим сўрайман. Мен кечирим сўрашдан бошқа ҳеч нарса қила олмайман «,- дея қўшимча қилган у.
Самарқанд вилоятида «Damas» ҳайдовчиси тўққиз ёшли болани уриб юборгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Шарҳлар