Наманганда криптоферма фаолияти аниқланди

криптоферма
Фото: Prokuratura Departamenti

Вилоятнинг Наманган туманида яширин криптоферма ёпилди, дея хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

“Элатон” маҳалласида яшовчи A.K. ўз уйида майнинг ускунасини ноқонуний равишда умумий фойдаланувдаги электр тармоғига улаган.

Етказилган зарар 938,2 миллион сўмга баҳоланмоқда, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.