Наманганда «сохта трейдер» фуқаронинг 10 млн сўм пулларини ўмарди
Наманган вилоятида яшовчи аёл У.М. ариза билан мурожаат қилиб, 10 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.Н. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Н., жабрланувчи аёл У.М. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган ва алдов йўли билан 10 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан K.I.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар