Наманганда суд раиси ва докторант пора билан ушланди
Наманган туманидаги МЧЖга «Халқ банки» филиалидан ажратилган 5 млрд. 287 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредитни ноқонуний ўзлаштириш ва ҳужжатларни калбакилаштириш ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят ишини кўриш жараёнида Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тезкор тадбирда ЖИБ Мингбулоқ туман суди раиси сўралган пулнинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган чустлик фуқаро ишончига кириб, унга туман марказида жойлашган мактаб балансидаги қўшимча 2 қаватли бинони ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ўтказган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шарҳлар