Наманганда тегишли хужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қўлга олинди

Фото: Department_uz

Наманган вилоятида 1,2 млрд сўмлик тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхоналар аниқланди, деб ёзмоқда Департамент матбуот хизмати.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.П. Наманган шаҳридаги “Лола” ҳамда “Озод” МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та товарлар сақлаш омборини ижарага олиб, ушбу омборхоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.