Наманганда янги чегара пости қурилмоқда
Учқўрғонда Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи чегара пости қурилиши ишлари жадаллашди, деб ёзяпти Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон тумани “Бўстон” маҳалласи “Учқўрғон – Маданият” йўлининг 10-км.да жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилиши жараёнлари билан танишган. Таъкидланишича, худди шундай лойиҳа Қирғизистон Республикаси Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи “Кенгсай” божхона постида ҳам амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон-Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган “Учқўрғон” ва «Кенгсай» чегара божхона постлари шу йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Вилоят раҳбари қурилиш ишларини тез ва сифатли бажариш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган. Мазкур божхона чегара постининг очилиши вилоятимиз ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратади», – дейилади хабарда.
Шу ўринда вилоят, туман иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади.
Амалга оширилаётган ишлар ўзаро муносабатлар, дўстлик ришталари ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундан асрлар давомида қўшни яшаётган икки Республика аҳолиси беҳад қувонмоқда, дейилади.
Шарҳлар