Наманганда зилзила ҳодисаси кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 05.01.2024 21:59 да (05.01.2024 йил, Гринвич бўйича 16:59 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Наманган вилояти, Чортоқ тумани. Зилзила координаталари: 41,11 градус шимолий кенглик; 71,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Чортоқ туманида 2-3 балл, 2 км.
Уйчи туманида 2 балл, 13 км.
Наманган шаҳрида 2 балл, 17 км.
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 20 км.
Косонсой туманида 2 балл, 23 км.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.