Намангандан Амир Темур даврига оид қилич ва Абу Наср Фаробий қаламига мансуб китоблар топилди

Foto: yuz.uz

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.

Мутахассислар томонидан ХI асрга оидлиги айтилаётган қилич, жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.

Иккинчи аслаҳа эса ХIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.

Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса ХIХ асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.

“Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши — Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф : сан — ва жир / жин – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / – ёруғлик маъносини беради Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан — юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинн ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Гуангху  номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган”, — дейди Шерали Қўлдошев.

Учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, Абу Наср Фаробий қаламига мансублиги айтилмоқда. Унда ноёб илмлар битилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.