Наркотик сабаб жавобгарликка тортилаётган ёшлар сони отрмоқда
Тадқиқотларга кўра, оиладаги носоглом мухит, атрофдаги шахсларнинг бепарволиги, ёшлар орасида гиёҳвандлик моддаларининг истеъмолчилари ортиши, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишини назорат қилишдаги айрим камчиликлар, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, интернет тармоги ва хорижий филмьларнинг салбий таъсири ёшлар орасида наркотик ҳамда психотроп моддаларнинг авж олишига сабаб бўлади.
“Сўнгги 5 йилда республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситалар ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар 74 фоизга ошган. Шундан талабалар ўртасида 21 фоизга , мактаб ўқувчилари орасида 6 баробарга кўпайган. 5 728 нафар ёшлар жумладан, 117 нафар талаба ва 45 нафар мактаб ўқувчиси жавобгарликка тортилган”, – дейди ИИБ.
Наркологик ҳисобга олинган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган гиёҳвандлик воситалари истеъмолчилари эса 60 фоизга кўпайиб, 986 нафарга етган.
Ҳозирда ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари кучайтирилиб, ҳар йили февралда ички ишлар органлари томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” ойлиги ўтказиб келинмоқда. Аммо, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси бефарқ бўлмастан, жараёнга фаол қатнашмаса, қанча чора-тадбир ишлари олиб борилмасин натижага эришиб бўлмайди.
Шарҳлар