Нарпайда 7 туп дарахт кесган фуқарога 11 миллион 730 минг сўм жарима солинди
Самарқанд вилояти Нарпай туманнинг «Бахт» МФЙ ҳудудида фуқаро Р. И. томонидан 7 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтлар ноқонуний тарзда кесиб ташлангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Р. И. базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Шунингдек, фуқаро қилмиши билан табиатга 3 миллион 230 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузар жами 11 миллион 730 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Аввалроқ, ноқонуний чиқиндихона ташкил этган фуқаро 3 йил-у 9 ойга қамалганлиги ҳақда хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар