,

NASA инсоннинг Ойга парвозини бир йилга кечиктиряпти

Фото: ВВС

Astrobotic Technology компанияси сешанба куни жиддий ёқилғи сизиб чиқиши сабабли Ойга космик кемани қўндириш режаларидан воз кечишга мажбур бўлди.

Ёқилғи сизиб чиқиши туфайли Американинг Astrobotic Technology компанияси сешанба куни Ойга космик кемани қўндириш режасидан воз кечишга мажбур бўлди.

Astrobotic Technology компаниясининг “Луноход”и душанба кунги ишга туширилганидан кўп ўтмай ёнилғисини йўқота бошлади. Космик кема қуёш панелини Қуёш томон йўналтириш ва қуёш энергиясини ишлаб чиқаришда ҳам муаммоларга дуч келинган.

«Ёқилғи сизиб кетганини ҳисобга олган ҳолда, афсуски, Ойга юмшоқ қўниш мумкин эмас», – дейилади Astrobotic компаниясининг баёнотида.

Astrobotic 23 февраль куни Ойга қўнишни режалаштирган эди. Бу 50 йилдан ортиқ вақтдан бери Ойга қўнган ва хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи Америка космик кемасига айланиши мумкин эди. Хьюстон компаниясининг иккинчи “луноход”и келаси ой ишга туширилиши режалаштирилган.

Ҳозирга қадар фақат тўртта давлат Ойга космик аппаратларни муваффақиятли қўндира олди.

НАСА маъмури Билл Нельсоннинг айтишича, техник қийинчиликлар ва кечикишлар туфайли Қўшма Штатлар астронавтларнинг ой юзасига режалаштирилган қайтишини 2025 йилдан 2026 йилгача орқага сурди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.