Nasafnews нашри ўз ишини тўхтатганини билдирди, қашқадарёлик уч блогер фаолиятини якунлаганини эълон қилди
5 июнь куни NasafNews нашрининг бош муҳаррири Умид Каримов ҳеч қандай изоҳсиз ўз лойиҳаси ёпилганини маълум қилди. Бу қарорга қадар журналист «майда безорилик» моддаси бўйича беш кун махсус ҳибсхонада ўтирган, деб ёзади “Медиазона” нашри.
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари 29 май куни ҳудудий ОАВ бош муҳарририни икки блогер билан бирга ҳибсга олганди.
Вилоят ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ЙҲХБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган уч нафар шахсга нисбатан протоколлар тузилган. Шу куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди ушбу шахсларни махсус тергов изоляторига жўнатган.
“Газета.uz” нашри видеонинг судланувчилар суд биносига олиб келинган қисмини ўз саҳифасида жойлаштирган. Бу кадрларда Умид Каримов ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганини бир неча бор такрорлайди ва уни ҳибсга олган ходимнинг камерасидаги ёзувни кўришни талаб қилади.
“Газета.uz”нашрининг ёзишича, уч блогер ҳам ўз каналларини бошқа юритмасликка қарор қилган. 5 июнь куни Қашқадарёда фаолият юритувчи Keshnews ва Yazdurdiyev Telegram-каналлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.
Шарҳлар