НАТО бош котиби Курск вилоятида Шимолий Корея аскарлари борлигини тасдиқлади
НАТО бош котиби Марк Рютте душанба куни Шимолий Корея аскарлари Россиянинг Курск вилоятида борлигини расман тасдиқлаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақида BBC Неwс хабар бермоқда.
“Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларининг Курск вилоятига кўчирилиши ҳам Путиннинг умидсизлик ҳисси кучайиб бораётганидан далолатдир”, — дея Руттенинг НАТО вакилларининг Жанубий Корея разведкаси раҳбарияти билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманидаги баёнотидан иқтибос келтиради жаҳон агентликлари.
“Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги чуқурлашиб бораётган ҳарбий ҳамкорлик ҳам Ҳинд-Тинч океани, ҳам Эвро-Атлантика минтақалари учун таҳдиддир”, – дея қўшимча қилди Рутте.
Шу ҳафта Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Шимолий Кореядан 12 мингга яқин ҳарбий хизматчи Россияга етиб келганини ва уларни Украинадаги фронтга жўнатиш режалаштирилганини маълум қилди. Киевга кўра, бу ҳарбий хизматчиларнинг бир қисми Украина Қуролли кучлари операция ўтказаётган Курск вилоятига юборилиши мумкин.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши сўзловчиси Жон Кирби дастлаб ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Россияда Шимолий Кореянинг 3000 га яқин аскари бўлиши мумкинлигини тахмин қилган, жума куни эса кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Шарҳлар