«NATO вафот этган»: Трамп Европани ҳимоя қилишдан бош тортди
Оқ уйда ўзининг сўнгги йилида Дональд Трамп Европа Иттифоқи раҳбарларини АҚШ NATO иттифоқчиларини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Европарламентдаги йиғилишда Европа Иттифоқи мамлакатлари қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган ички бозор бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон айтиб ўтди, дея хабар беради Politico.
Бретоннинг сўзларига кўра, 2020-йил январ ойида Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида Трамп Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Леенга шундай деган: “Агар Европага ҳужум қилинса, биз ҳеч қачон ёрдамингизга келмаслигимизни, сизни ҳеч қачон қўллаб-қувватламаслигимизни тушунишингиз керак”. Хатто, Коллектив мудофаа тамойили NATO шартномасида марказий ўринни эгалласа ҳам.
Давосдаги учрашувда Трамп яна бир бор Германия ялпи ички маҳсулотнинг зарур бўлган 2 фоизини мудофаа учун сарфламаётганидан шикоят қилган. «Сиз менга 400 миллиард доллар қарзингиз бор, чунки сиз, немислар, мудофаа учун тўлашингиз керак бўлган пулни тўламадингиз», деган у немис аёли фон дер Леенга. «Айтганча,» дея қўшимча қилиб Трамп, «NATO ўлган ва биз NATOдан чиқамиз».
Трампнинг сўзлари совуқ душ каби қуйилди, аммо у Оқ уйга «қайтиши мумкин», деган Бретон.
Шарҳлар