Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпиони бўлди

Навбаҳор Ҳамидова бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовар бўлди ва Париж-2024 мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳамидова Навбаҳор Нишон қизи 2001 йил 7 февраль куни таваллуд топган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи: Элшод Расулов. Ҳамидова турли ёш тоифалардаги мамлакат биринчлигида 5 маротаба ғалаба қозонган. 2021 йил Россияда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. 2022 йил Иорданияда катталар ўртасидаги, 2023 йил Таиландда ўтган U22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида олтин медалга сазовор бўлган. 2023 йил Ҳиндистон мезбонлик қилган дунё биринчлигида бронза медали билан тақдирланган.

Ҳамидова жорий йилнинг 24 май – 2 июнь кунлари Таиландда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -66 кг вазн тоифасида Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.