Навбатдаги найрангми ёки UzAuto Motors сайтида яна носозлик юзага келдими
Бугун, 25 декабрь куни соат 14:00 дан UzAuto Motors оммавий сегментли автомобиллар учун шартномаларни фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали қайта очгани ҳақида ёзгандик, бироқ яна сайт ё ишламаяпти ёки…
savdo.uzavtosanoat.uz сайтига уланишда ҳаридорлар муаммоларга учрамоқда, уланган тақдирда ҳам у ерда оммабоп бўлган автомобиллар Cobalt, Labo ва Damas сотиб бўлинганини кўришимиз мумкин.
«UzAuto Motors 22 декабрда шартномалар очилганда содир бўлган киберҳужумлар авторизация сўровларини кўриб чиқишда муаммоларни келтириб чиқарди, бу эса онлайн савдо тизимининг блокланишига олиб келган»ини билдирган эди. Бу сафар улар қандай изоҳ тайёрлашар экан.
Аввалроқ, техник узулишлар туфайли юзага келган ҳолат бўйича жамоатчилик фикрларини ҳам улашган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар