Навоий шаҳридаги мактаб ўқитувчиси кроссовка кийган болаларга танбеҳ берди: раҳбарият билан суҳбат бўлиб ўтди
Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқитувчи болаларни мактабга кроссовка кийиб келгани учун танбеҳ бераётгани ортидан тарқалган видеога изоҳ берди. Воқеа Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида содир бўлган.
Бошқарманинг таъкидлашича, мактаб ҳудудида ва дарс вақтида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар “Умумий таълим муассасалари учун такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган.
“Ўқувчиларнинг мактабга кроссовкада кела олмаслиги талаби йўқ [ҳужжатда]”, – дейилади хабарда.
Бошқарманинг таъкидлашича, Навоий вилоятидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мактаб кийим-кечаклари текширувдан ўтказилмаган. Бу борада 6-умумтаълим мактаби маъмурияти ва ўқитувчилари билан тушунтириш суҳбати ўтказилди.
Шарҳлар