Навоий вилоятида фуқаро ичимлик сувини ифлослантиргани учун жаримага тортилди
Навоий вилояти, Нурота тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рейд давомида «Ибн Сино» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.И. ўзига тегишли бўлган қўлбола бурғилаш қурилмаси билан ишлаш вақтида ичимлик сувини ифлослантирганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 3 баробари — 990 минг сўм жаримага белгиланди.
Экология вазирлиги барчани табиий бойликларни асраб-авайлашга, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга чақиради! Унутманг, атроф-муҳит ва соғлом келажак учун барчамиз бирдек масъулмиз!
Улашиш:
Шарҳлар