Навоий вилоятида туристик автобус ағдарилди

Источник: СБДД МВД Узбекистана

Навоий вилоятида йўловчилари билан кетаётган туристик автобус ағдарилган. Воқеа 3 май куни соат 10:00 ларда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда UzNews нашри Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББга таянган ҳолда ёзади.

4R-65 автомобиль йўлида 1973 йилда туғилган К.Ў. Yutong русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

ЙТҲ натижасида, 5 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.