Навоийда 492 куб. метр ҳажмдаги гранит ўзбошимчалик билан қазиб олинган

Foto: Departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «B.S.” МЧЖ масъул шахслари “Ғозғон-7” кони ҳудудидан тегишли рухсатномасиз 492 куб. метр ҳажмдаги гранитни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 221,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.