Навоийда Gentra автомобили Onix русумли автомашинага бориб урилди, ҳалок бўлганлар бор
Навоий вилояти Нурота туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унинг натижасида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Qalampir.
Йўл-транспорт ҳодисаси 9 июнь куни соат 15:00 атрофида Навбаҳор-Нурота автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, Gentra ҳайдовчиси Damas автомобилини қувиб ўтмоқчи бўлган. У автомашинани қарама-қарши йўлга олиб чиқиб, Onix билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Onix русумли автомашинада бир оиланинг беш аъзоси (36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, рафиқаси, икки ёшли ўғли ва икки ойлик қизи) ҳалок бўлган. Gentra ҳайдовчиси ҳам вафот этган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Улашиш:
Шарҳлар