Навоийда мустақиллик арафасида 33 та спорт объектлари фойдаланишга топширилди
Мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Навоийда 33 та спорт объектлари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугун Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида жамоавий спорт турлари учун 18х42 ўлчамдаги спорт зал ҳамда 11х25 ўлчамдаги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, 29 та спорт майдончаларининг бир вақтда топширилиши (21 та универсал, 8 та Street Workout) вилоят аҳли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.
Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мажмуалар фаолиятига старт берувчи рамзий тугмани босди.
Улашиш:
Шарҳлар