Навоийда ноқонуний саксовул кесган шахс қўлга олинди

Фото: Navoiy viloyati Ekologiya boshqarmasi

Навоий вилоятида саксовул тупларини ноқонуний кесиб, “UAZ” русумли автомашинада олиб чиқмоқчи бўлган шахс экология инспекторлари томонидан ушланди.

Қоидабузар табиатга 5,25 миллион сўм миқдорида зарар етказган ва 14,6 миллион сўм жаримага тортилган, деб хабар беради вилоят Экология бошқармаси.

Ҳодиса Учқудуқ туманидаги “Шалхар” маҳалласида содир бўлган.

Эркак 79-модда (Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.