Навоийда Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади
Жорий йил 17-18 октябрь кунлари Навоий шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари хабар берди.
Мазкур ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – саноат кооперациясини кенгайтириш, товарлар етказиб бериш ва харид қилиш борасида янги алоқаларни ўрнатиш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шу билан бирга Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, тадбиркорлар учун яратилган имкониятларни ҳамда соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг амалий натижаларини кенг оммага тарғиб қилишга қаратилган.
Ярмарка давомида саноат маҳсулотлари кўргазмалари, электрон кооперация биржаси портали фаолияти, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш, инвестицион имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда тармоқ ва ҳудудларда саноат салоҳиятини оширишга қаратилган тақдимотлар, В2В (“БиТуБи”) учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ярмарка республикамизнинг барча ҳудудларидан минглаб тадбиркорлар учун имкониятлар ўчоғидир. Барчангизни мазкур ярмаркага таклиф этамиз, дейилади хабарда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар