Bo'limsiz
Навоийга янги ҳоким тайинланди
Дилмурод Бекмурадович Эргашев Муратхон Эгамқуловнинг ўрнига Навоий шаҳри ҳокими этиб тайинланди, деб ёзади “Газета” нашри вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
У 1979 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институтини тамомлаган.
2017−2020 йилларда Кармана тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
2020 йилдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК капитал таъмирлаш бошқармаси бошлиғининг саноат объектлари қурилиши бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар