Навоийга туташ ҳудудда “Янги Навоий” шаҳри қурилиши бошланди
18 август куни Навоийда “Янги Навоий” номли янги шаҳар қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Президентнинг ҳудудларда замонавий “Бусинес City” бизнес марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Қурилиш 2024-йилдан 2040-йилгача давом этади ва умумий майдони 1098 гектарни ташкил этади, шундан биринчи босқич 450 гектарни эгаллайди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, сармоявий жозибадорликни ошириш, шунингдек, замонавий иншоотлар қуриш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборат.
Уни амалга ошириш учун Навоий вилоятида “Янги Навоий шаҳар бизнес маркази дирекцияси” махсус давлат муассасаси ташкил этилиб, унга Хожи Мамедов раҳбарлик қилиб, Фарход Комилов унинг ўринбосари этиб тайинланди.
Лойиҳа доирасида йирик, замонавий бизнес ва турар-жой бинолари, жумладан, кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, катта кутубхона, истироҳат боғлари, сунъий кўл ва ҳунармандчилик устахоналари барпо этиш режалаштирилган.
Шарҳлар