Навоийдаги истироҳат боғи замонавий экопаркка айлантирилди
Навоий шаҳридаги «Истиқлол» маҳалласи ҳудудидаги истироҳат боғи реконструкция қилиниб, замонавий экопаркга айлантирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Янгиланган экопарк ҳудуди 3,5 гектарни ташкил этади. Аҳоли ва вилоят ҳокимлиги таклифи билан бу ерда ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ўриндиқлар ўрнатилди, ёпиқ саҳна қурилди, янги дарахтлар экилди. Шунингдек, у яшил майдонлар, фавворалар, замонавий ёритиш мосламалари билан безатилди.
Боғнинг очилиш маросимида маҳалла аҳли ва мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган таомлар намойиши ташкил этилди. Ёш спортчилар учун мусобақалар ўтказилди.
Бир гектар майдондаги яшил майдонлар кунига 275 килограммгача карбонат ангидридни ўзлаштиради ва тахминан 200 килограмм кислород чиқаради.
Бу кунига ўртача 500 кишини кислород билан таъминлаш учун етарли. Бошқача қилиб айтганда, тўртта дарахт инсоннинг кислородга бўлган эҳтиёжини таъминлаши мумкин. Экопарк нафақат бунга, балки аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришига ҳам ҳисса қўшади.
Шарҳлар