Навоий вилояти “МІТТ-2024” кўргазмасида туристик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Москва шаҳрида бўлиб ўтган « МІТТ-2024» туризм ва меҳмондўстлик саноати халқаро кўргазмасида Навоий вилояти сайёҳлик компаниялари вакиллари ва тадбиркорлар билан бирга фаол иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Ташриф доирасида Нижний Новгород области ва Навоий вилояти ўртасида туризм ва ҳунармандчилик соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш тўғрисида меморандум имзоланди ва бошқа тегишли ҳужжатлар қабул қилинди
Шунингдек, Тожикистоннинг “SABAY TRAVEL”, “Sayri Bo’ston” МЧЖ ва Хитойнинг Фуцзян провинцияси компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. Кўргазма доирасида “Fortune exhibitions” компанияси ва бошқа иштирокчилар билан музокаралар олиб борилди.
Улашиш:
Шарҳлар