Навоийда аёл ўзининг тўрт ойлик қизини сотмоқчи бўлди
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида тўрт ойлик қизини сотмоқчи бўлган уч фарзанднинг онаси устидан суд ҳукми ўқилди, деб хабар бермоқда Олий суд.
2016 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи фуқаро турмушга чиқади. 2021 йилда эр-хотиннинг биринчи фарзанди, 2022-йилда эса иккинчи фарзанди дунёга келди.
Эр-хотин ихтиёрий равишда иккинчи фарзандини васийлик органлари орқали фарзандсиз оила қарамоғига топширишга қарор қилишди.
2023 йилда аёл учинчи марта ҳомиладор бўлиб, эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан. Фуқаро эри уни калтаклаганидан кейин уйдан чиқиб кетган. Навоий шаҳрида ижарада яшаган.
Ўша йилнинг июль ойида аёл қиз туғди ва уни сотишга қарор қилди. Ноябрь ойида фуқаро ўзининг тўрт ойлик қизини 10 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинади.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбдор деб топди. У саккиз йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди.
Шарҳлар