Навоийда Россия билан ҳамкорликда янги лойиҳаларга старт берилди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатга давлат ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги бир қатор лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг йиғилиши доирасида Россиянинг Челябинск области губернатори Алексей Текслер билан учрашди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
“Учрашув аввалида вилоят раҳбари томонидан сўнгги йилларда Навоий вилоятида бизнес юритиш учун инвесторларга яратилган имкониятлар, вилоятнинг инвестицион салоҳияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди”, – дейилади хабарда.
Томонлар вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилиб, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Челябинск области ҳукумати ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган. Икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва ижтимоий соҳалар бўйича келишув имзоланган.
Тадбир доирасида иккита муҳим лойиҳага, жумладан, вилоятда 251 миллион долларлик Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки ва “Орикс” компанияси томонидан 140 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш лойиҳаларига старт берилган.
Шарҳлар