Наврўзда хавфсизликни таъминлаш учун 22 383 та ҳарбий хизматчи жалб қилинади
Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова АОКАда ўтказилган брифингда.
Байрам тадбирлари республика ҳудудида 219 объектда ўтказилиши режалаштирилган ҳамда фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш учун 3 минг нафардан ортиқ захира гуруҳи ташкил этилган.
“Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда байрам тадбирлари ўтказилишига ҳамда ушбу жойлардаги носоз аттракционлар ва бошқа ўйин қурилмаларнинг ишлатилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган”, – дейилади хабарда.
Ҳар бир табдир объектида маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа идора ва ташкилотлар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилган. Очиқ жойларда эса халқ сайиллари ўтказиладиган жойларнинг атроф-ҳудудлари жисмонан, техник ва махсус воситалар билан тўлиқ тўсиш чоралари кўрилиши белгиланган.
Шунингдек байрам тадбирлари ўтказилаётган вақтда электр-энергия, газ, сув, ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳар қандай вазиятга шай ҳолатда бўлиш чоралари кўрилган.
Шарҳлар