2040 йилга бориб нефтга бўлган кунлик талаб камаяди
АҚШ ва Европада автомобил транспорти учун бензин ва дизел ёқилғисига бўлган талаб аллақачон энг юқори чўққига чиққан ва бу йил Хитойда энг юқори чўққига чиқиши кутилмоқда. Ҳиндистонда ушбу ёқилғига нисбатан талаб 2030 йилларда пасайишни бошлаши таҳмин қилинган.
«Bloomberg» прогнозларига кўра, электр транспорт воситалари 2040 йилга бориб нефтга бўлган кунлик 20 миллион баррел талабни сиқиб чиқаради. Бу электр транспорт воситалари туфайли ҳозирги пасайишдан 10 баравар кўп.
«2024 йилда Хитойда электр транспорт воситалари нефтга нисбатан 20 миллион тонналик талабни камайтиради. Бу эса мамлакатдаги бензин ва дизел ёқилғисининг барча истеъмолини 10 фоизига тенг», – дейди Хитой Миллий нефт-газ корпорацияси Давлат Иқтисодиёт ва технология илмий-тадқиқот институти президенти Лу Жусюан.
Хитойда аккумуляторли электр транспорт воситаларини сотиш январь-февраль ойларида 18,2 фоиз ошган. Шунга қарамай, 2023 йилдаги 20,8 фоизли ўсишнинг пасайиши тенденцияси кузатилган.
Бироқ Хитойда гибрид автомобиллар билан бир қаторда, янги электр транспорт воситалари (НEВ) сотуви икки ойлик даврда 2023 йилдаги 36,2 фоиздан 37,5 фоизга ўсган.
Шарҳлар