Нега Hello Tashkent телеграм-канллари блокировка қилиниши ҳақидаги кўрсатмадан кейин ҳам ишламоқда

Иллюстрационное изображение

Аёлларнинг интим фотосуратлари ва видеоларини эълон қилиш билан шуғулланган Hello Tashkent телеграм-каналлари иши бўйича суд жараёнидан сўнг ҳам каналлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Anhor.uz таҳририяти ушбу каналларни блокировка қилиш масаласи билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматига мурожаат қилди.

“Асосий каналларнинг барчаси блокировка қилинган. Уларнинг айрим нусхалари ҳам аниқланмоқда”, — дейди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

11 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди мессенжерда “Hello Tashkent, Salam Tashkent ” деб номланган Телеграм каналлари ва гуруҳларини яратган бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилишини якунлагани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Рақамли технологиялар вазирлигига Телеграмдаги тегишли аккаунт ва гуруҳларни блокировка қилиш топширилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.