Немисларнинг аксарияти Россияни Германия учун ҳавфли деб ҳисобламоқда

Бундесвер томонидан «урушга тайёргарлик» мавзусида ўтказилган сўнгги сўров натижалари шуни кўрсатмоқда. Бу ҳақида ДW хабар бермоқда. Сўровда қатнашганларнинг деярли учдан икки қисми (65%) Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари ва қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилишини Германия учун таҳдид сифатида баҳолаган. Бундан ташқари, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватловчилар сони ўтган йилга нисбатан тўрт фоизга ошиб, 49 фоизга етган.

Сўровда қатнашганларнинг 42 фоизи Германияга ҳужум қилинса, уни қурол билан ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3 фоизга ошган. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг ярмидан кўпи мажбурий ҳарбий тайёргарликни жорий этиш мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди, деб ҳисобламоқда.

Бундесверга ишонч даражаси жуда юқори бўлиб, 85 фоиз респондент армияга ишонишини билдирган. Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 57 фоизи Германиянинг мудофаа бюджетини ошириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.

Мазкур сўров доирасида Бундесвер томонидан Германия Федератив Республикасининг икки мингга яқин фуқароси иштирок этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.