“Neuralink” компанияси кўзи ожизлар учун қурилма ишлаб чиқди

Фото: aljazeera.com

Илон Маскнинг “Neuralink” компанияси кўзи ожизлар учун навбатдаги қурилмасини тақдим этган. Қурилма Blindsight деб номланиб, бу ҳақда Маскнинг ўзи “Х” саҳифасида маълум қилган.

Blindsight «Telepathy»дан кейинги “Neuralink” маҳсулоти. У ҳозир маймунларда ишлаябди”, – деб ёзган тадбиркор “Х»даги фойдаланувчилардан бирига жавобан.

Дастлаб, пикселлар сонини “Nintendo«нинг дастлабки графикаси каби паст бўлади, аммо охир-оқибат инсоннинг нормал кўриш қобилиятидан ошиб кетиши мумкин.

Маск 2023 йилда “Neuralink” кўзи ожиз одамларнинг кўриш қобилиятини тиклайдиган қурилма устида ишлаётганини ва чип бир неча йил ичида тайёр бўлишини айтган эди. 2024 йил бошида эса тадбиркор “Blindsight” номини тилга олган.

2016 йилда асос солинган “Neuralink” бевосита миядан компьютерга алоқа учун интерфейсларни ишлаб чиққан. 2024 йилнинг январида компания биринчи марта одамга нейрочип ўрнатганини, февралда эса одам аллақачон “фикр кучи билан” сичқонча курсорини ҳаракатлантирганини эълон қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.