Самарқандда Nexia-2 ҳалокатга учраб, икки қисмга бўлиниб кетди (видео)
Самарқандда Nexia-2 автомобили темир устунга урилиши оқибатида иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳодиса 18 май куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар “Хўжадонёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи И.Каримов кўчасида юз берган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилиб ЙТҲ содир қилган. Таъкидланишича, ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар