Тошкентда Nexia тўхтаб турган Damas’га бориб урилди ва уни ағдариб юборди
2 сентябрь куни соат 17:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчаси Flowers garden боғи қаршисида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Т.Х. Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўл четида ҳаракатсиз турган ҳайдовчи 1987 йилда туғилган А.E. бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
ИИББ эълон қилган суратларда Nexia-3 олд ва ёнбош қисмларидан қаттиқ шикастланганини, Damas эса шикастланишдан ташқари, ёнбошига ағдарилиб қолганини кўриш мумкин.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Улар шифокорлар назорати остида.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар