Ниғматилла Йўлдошев янгидан Ўзбекистон Кураш федерациясининг раҳбари этиб сайланди

Фото: Министерство спорта

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев янги беш йил муддатга Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақда Спорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Спорт вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар кураш федерациялари вакиллари, мутахассислар ва делегатлар иштирокида ўтказилган анжуманда кейинги йилларда Ўзбекистонда миллий кураш спорт турини ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Унинг халқаро миқёсда тарғиботини қўллаб-қувватлаш, зарур инфратузилмани яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, бугунги кунда курашни халқаро майдонда ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Европа, Америка, Осиё, Африка, Океания мамлакатларида кураш бўйича турнирлар, чемпионатлар, семинарлар, тренинглар ўтказиляпти.

Шунингдек, 2019 йил октябрь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Йўлдошев бу лавозимда собиқ бош прокурор Отабек Муродов ўрнига келгани маълум бўлди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.