Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95 ҳамда 109-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзод Президент томонидан тақдим этилади ва Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.
Шунга асосан Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошевнинг номзоди кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.
Улашиш:
Шарҳлар