Нидерландия Украина учун F-16 самолётларига ўқ-дорилар харид қилишга маблағ ажратди
Нидерландия Украинага юбориладиган F-16 қирувчи самолётлари учун ўқ-дорилар харид қилишга 300 миллион евро ажратишга қарор қилди, дея хабар беради мамлакат Мудофаа вазирлиги.
“Голландия F-16 учун ўқ-дориларни сотиб олишга қўшимча 300 миллион евро ажратмоқда, уни Нидерландия яқин орада, шу жумладан Украинага ҳам етказиб беради. Бу маблағ аввалроқ шу мақсадда ажратилган 150 миллион еврога қўшимча бўлади”, — дейилади Мудофаа вазирлигининг сайтида эълон қилинган баёнотда.
Қайд этилишича, бу ҳақда чоршанба куни Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс НАТОнинг Вашингтондаги саммити чоғида маълум қилган.
Улашиш:
Шарҳлар