Нидерландияд Исроилликларга қилинган ҳужумларда иштирок этган яна беш киши ҳибсга олинди
Нидерландияда ўтган пайшанба куни исроиллик футбол жамоаси иштирокидаги ўйиндан кейин исроилликларга ҳужумда гумон қилинаётган яна беш эркак қўлга олинди. Уларнинг ёши 18 дан 37 гача ва барчаси Нидерландия фуқаролари.
Амстердамнинг «Аякс» ва Тел-Авивнинг «Маккаби» жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ва кейин оммавий тартибсизликлар содир бўлиб, пропалестин фаоллари исроилликларга ва исроил рамзларини таққан кишиларга ҳужум қилди. Ушбу тўқнашувлар натижасида беш киши касалхонага ётқизилган, бир нечаси енгил тан жароҳатлари олган.
Нидерландия бош вазири Дик Схоф бундай ҳужумларни қоралаб, айбдорлар жавобгарликка тортилишини таъкидлади. Шунингдек, 7-ноябрь куни Амстердамсдаги бошқа тартибсизликлар чоғида «Маккаби» жамоаси тарафдорлари томонидан қилинадиган ножўя ҳаракатлар ҳақида ҳам хабар берилган, аммо ҳукумат барча зўравонликларни қоралашини билдириб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўрилишини билдирди.
Якшанба куни ҳам Амстердамда тартибсизликлар давом этди, трамвай ва транспорт воситаларига ҳужум қилинди. Маҳаллий полиция бир нечта иштирокчиларни қўлга олди ва ҳодисаларни бартараф этди.
Шарҳлар