Нигерияда чизилган катта расм Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Foto: kazinform

Нигериялик эркак дунёдаги энг катта расм чизди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

УПИ маълумотларига кўра, нигериялик шифокор Фола Девид-Толарам Нигерия маданиятини акс эттирувчи 3300 квадрат метрлик улкан расм чизиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Чизма турли халқларнинг хилма-хиллигини ва мамлакатнинг турли минтақаларининг маданий иконографиясини акс эттирувчи кенг кўламли харитадир.

«Нигерия кўп маданиятли мамлакат ва мен буни акс эттирадиган нарса яратмоқчи эдим», – деди Девид-Толарам.

Ишни бошлашдан олдин у мамлакат бўйлаб саёҳат қилди ва яхшироқ тушунчага эга бўлди. У ўз асарини «Турли хилликдаги бирлик» деб атади ва уни сув ўтказмайдиган маркерлар билан чизди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.