Ўтган йили қанча 20 ёшгача бўлган фуқаро ниқоҳдан ўтган 

Фото: Статистика агентлиги

2023 йилда республикада қайд этилган никоҳлар сони 283,8 мингтани ташкил этиб, шундан 106,0 мингтаси 20 ёшгача бўлган шахсларга тўғри келади, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

“Улардан, 102 591 нафари аёллар ва 3 437 таси эркаклар”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, 2023-йилда мамлакатда тирик туғилганлар сони 961 962 нафарни ташкил этиб, уларнинг ота-оналари ёш гуруҳлари бўйича тақсимланган.

25 ёшгача бўлган оналар 366 737 тани яъни 38,1 фоизни ташкил этган бўлса, 25-39 ёшида фарзанд кўрган аёллар сони 584 426та ёки 60,8 фоиз бўлган. 40 ёш ва ундан катта оналар эса 10 799 нафар аниқроғи 1,1 фоизни кўрсатмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.