Нью-Йоркдаги Рузвельт оролида портлаш юз берди
Бугун Нью-Йоркдаги Рузвельт оролида эрталаб тахминан соат 5:54 да портлашлар ва бинолар силкиниши қайд этилди.
The Independent нашрининг ёзишича, ҳодисанинг тахминий сабаби трансформатор – электр занжирлари ўртасида электр токини узатиш учун жавоб берувчи қурилма бўлиши мумкин. Эҳтимолий портлашларнинг олдини олиш мақсадида Рузвельт оролида электр таъминотини узилган, бу унинг аҳолисига вақтинчалик ноқулайлик туғдирган.
Бундан ташқари, яқин атрофдаги аҳоли ҳам кичик силкинишларни ҳис қилган ва уйларида баланд товушлар ва силкиниш ҳисси ҳақида хабар берган.
Айни пайтда воқеа жойида мутахассислар ва хавфсизлик хизматлари нима бўлганини тўлиқ ўрганиш ва ҳодиса сабабларини аниқлаш учун фаол ишламоқда.
Шарҳлар