Ноҳақ ҳукм чиқарган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Фрипик

2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 230/1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган», – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.