Навоийда ноқонуний балиқ овлаганларга жиноий иш қўзғатилди
Навоий вилояти Экология бошқармаси Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган рейд тедбирида тумандаги “Оқсоч” МФЙ ҳудудида фуқаролар Ғ.Ш., Р.И. ва Н.Л. қўлбола усулда ясалган электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаганликлари аниқланган.
Ҳуқуқбузарлик бу иши натижасида табиатга 10 млн 200 минг сўм зарар етказган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш мақсадида ҳужжатлар туман судига юборилган.
Аввал ҳам 10-мартдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланиши ҳақида ҳабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар