Ноқонуний балиқ овлагаган фуқарога 20 миллиондан зиёд жарима солинди

Foto: kun.uz

Сирдарё вилояти Ховос туманида ўтказилган рейдда  фуқаро Т.Х. тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқларни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 кг.гача миқдорда бўлган балиқни овлашга рухсат этилади.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТКнинг 90-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Т.Х. базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари — 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. У қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.