Ноқонуний қурилмаларни аниқлаш учун фазодан тасвирга олиш амалиёти қўлланади
Ноқонуний қурилишга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва «Ўзбеккосмос» компанияси вакилларидан иборат махсус комиссия тузилди.
«Ўзбеккосмос» АЖ маълумотларни таҳлил қилиш ва таққослаш асосида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш учун ҳаво ва фазодан тасвирга олиш амалиётидан фойдаланади.
Қурилиш вазирлиги ва унинг вилоят бошқармалари (ҳокимликлари)га жорий йил охиригача 170 та, келаси йилда эса 300 та аҳоли пунктининг бош режаларини ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу режаларнинг ҳар бири жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши ва “Менинг ҳудудим” платформасида овоз бериш орқали қўллаб-қувватланиши керак.
Улашиш:
Шарҳлар